Биласиз, миллий терма жамоа ўйини сабаб Олий Лигада қисқа танаффус юзага келган. Ушбу танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида бугун “Локомотив” футболчилари ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.
“Темирйўлчилар”га “Олмалиқ” жамоаси рақиблик қилди. Учрашув анчагина қизиқарли кўриниш олди. Ҳар икки жамоа устозлари ҳам кўрикда бўлиб турган ҳамда ёшлар таркибида ўзини кўрсатаётган бир қатор футболчиларни майдонга тушириб, уларни синаб олишга уринишди.
Якунда ўйин “Локомотив” фойдасига ҳал бўлди – 2:0. Жамоамиз томонидан киритилган голларга Сардор Мирзаев ва яна бир кўрикдан ўтаётган футболчи муаллифлик қилди.