“Локомотив” аъзолари онкология илмий марказида даволанаётган болажонларни байрам билан табриклашди

Бугун 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. 67 йилдан буён ёзнинг илк кунида Халқаро болалар куни нишонлаб келинади. Жумладан, болажон ўзбек халқи ҳам ушбу байрамни жуда кўтаринки руҳда ўтказиб келади.

“Локомотив” ПФК ҳам ушбу кунда яна бир ҳайрия ишига қўл урди. Бугун жамоамиз аъзолари Республика онкология илмий маркази болалар бўлимида бўлишди ва у ерда даволанаётган болаларни байрам билан қутлашди. Таниқли футболчиларнинг болажонларни табриклаш учун совға-саломлар олиб боргани бутун онкология  илмий маркази жамоасини ҳамда болаларнинг ота-оналарини ҳам жуда қувонтириб юборди.

Кўтаринки руҳда ўтган ушбу ташриф давомида “Локомотив” аъзолари болажонларга совғалар улашишди, уларни байрам билан қутлаб, тезда шифо топишларига тилак билдиришди.

1

2

3

4

img_9155

img_9293

img_9197

Mohamed Kone Gnontcha LOKOMOTIV PFC

img_9374

img_9570

img_9241

img_9486

img_9638