Олдинги хабарларимизда “Локомотив -2006”нинг Латвияга жўнаб кетгани ва Liеpaja Spring Cup мусобақасида ўз иштирокини бошлагани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.
Кеча тарбияланувчиларимиз “С” гуруҳида “Елгава” (Латвия), “Табасалу” (Эстония), “Шяуляй” (Литва) клубларини бир хил – 1:0 ҳисоби билан мағлубиятга учратишди. Германиянинг энг кучли академияларидан бири саналадиган “Кёльн” клубидан мағлубиятга учраган бўлсак, Россиянинг ЦСКА клуби билан 1:1 натижаси қайд этилди. Гуруҳда ёш “темирйўлчилар” ЦСКА билан бир хил 10 очко жамғарди, аммо тўплар нисбатига кўра учинчи ўринни эгаллаб кумуш гуруҳ (Silver group)дан жой олди.
Бугун Эркин Саидов ва Суннат Рўзиев бошчилигидаги “Локомотив-2006” Эстониянинг “Таллин”, Финляндиянинг “КаПа Юнайтед”, Латвиянинг “Шяуляй”, Литванинг “ФМ Фортуна” ва “Балтай” жамоаларига қарши майдонга тушади.
Кичик “темирўлчилар”га омад тилаймиз.