“Локомотив” – “Нефтчи” ўйинини Дмитрий Пислегин бошқаради

Хабар берганимиздек, 26–27 май кунлари Олий Лигада 12-тур урчашувлари ўтказилади.

Ушбу турда “Локомотив” Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши тўқнаш келади. Мазкур қарама-қаршиликни Дмитрий Пислегин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

 

«Локомотив» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона)

Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)

Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.

 

Бугун эса ҳар икки клубнинг ёшлар таркиблари ўзаро баҳс олиб боришади. Ўйин “ТТЙМИ” стадионида 17:30да бошланади.