2006 йилда ва ундан кейин таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Латвиянинг Лиепая шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ушбу мусобақа старт олди. Дастлабки рақибимиз эса Латвиянинг “Елгава” жамоаси тарбияланувчилари бўлди. Учрашувда тарбияланувчиларимиз 1:0 ҳисобида ғалабага эришишди.
“Локомотив-2006” “C” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, “Кёльн” (Германия), ЦСКА (Россия), “Елгава” (Латвия), “Табасалу” (Эстония) ҳамда “Шяуляй” (Литва) каби жамоаларга қарши баҳс олиб боради.
Таъкидлаш жоизки, 10 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Liepaja Spring Cup” турнирида бир қатор номдор клублар тарбияланувчилари қатнашади. “Локомотив” ушбу мусобақага Осиёдан таклиф этилган илк жамоа бўлди.