Рамазон ойида “Локомотив”нинг уй ўйинларига кириш бепул бўлади 

Биласиз, 26–27 май кунлари Олий Лига 12-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу турда “Локомотив” Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушади.

Рамазон ойи бошланаётгани муносабати билан  “Локомотив” клуби ушбу ойда бўлиб ўтадиган уй ўйинларига киришни бепул қилишга қарор қилди. Шу тариқа, 27 май куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Нефтчи” учрашувига ҳам мухлислар бепул тарзда киришлари мумкин бўлади.

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур ўйин шанба куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти – 19:00.