“Локомотив” Олий Лиганинг 12-туридан ўрин олган “Нефтчи” жамоасига қарши баҳсга ҳозирликни давом эттирмоқда.
Бугун ҳам “темирйўлчилар” “Локомотив” стадионида машғулот ўтказишди. Машғулот жараёни бироз шамол ва енгил ёмғир остида кечди. Дастлаб барча енгил югуриб олди. Сўнгра чигалёзди машқлари бажарилди. Кейин эса тўп билан муомала машқлари ўталди.
Қуйида бироз олдин якунланган машғулот жараёнидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.
Дастлаб барча енгил югуриб олди
Сўнгра чигалёзди машқлари бажарилди
Футболчиларнинг кайфияти чоғ экани уларнинг юзидан маълум
Машғулотлар давомида барча бирдек қаттиқ меҳнат қилмоқда
Жамоамиз машғулотларида миллий терма жамоамиз аъзолари – Темурхўжа Абдухолиқов ва Азизбек Ҳайдаров ҳам қатнашмоқда.
Мураббийлар штаби футболчилар ҳаракатини диққат билан кузатиб бормоқда
Ёмғир ва шамолни инобатга олмаганда машғулот кўтаринки руҳда ўтди