Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал. «Локомотив»  – «Қизилқум»

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари давом эттирилади. Кун доирасидан ўрин олган қизиқарли беллашувлардан бирида “Локомотив” “Қизилқум” билан баҳс олиб боради.

 

Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал.

Дастлабки учрашув. 23 май (сешанба).

«ЛОКОМОТИВ» (ТОШКЕНТ) – «ҚИЗИЛҚУМ» (НАВОИЙ)

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

 

Кубок баҳсларида “Локомотив” “Қизилқум” билан фақат бир бор тўқнаш келган

Ушбу икки  жамоа Кубок беллашувлари доирасида шу пайтга қадар фақат 1 марта тўқнаш келишган. 2013 йилги мавсумда мамлакат Кубоги 1/4 финал ўйинлари доирасида кечган илк учрашувда навоийликлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Жавоб беллашуви эса “Локомотив” фойдасига ҳал бўлган ва якунда “темирйўлчилар” икки учрашув натижасига кўра ярим финалга йўл олишган.

 

2013 й. 1/4 финал

“Қизилқум” (Зарафшон) – “Локомотив” (Тошкент) 1:0

“Локомотив” (Тошкент) – “Қизилқум” (Зарафшон) 2:0

 

“Локомотив” жамоасининг Кубок ўйинларидаги иштироки:

Тошкентнинг “Локомотив” клуби Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби саналади. Жамоа ўтган йилги Кубок беллашувларининг финалида Қаршининг “Насаф” клубидан устун келиб, ўз тарихида иккинчи бор ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритганди. Унгача эса “Локомотив” 2014 йилда ҳам Ўзбекистон Кубогига эга чиққанди.

 

2002-2003 – гуруҳдан чиқа олмаган

2004 – чорак финал

2005 – чорак финал

2006 – 1/8 финал

2007 – ўтиш босқичи

2008 – ўтиш босқичи

2009 – ўтиш босқичи

2010 – ярим финал

2011 – 1/8 финал

2012 – чорак финал

2013 – ярим финал

2014 – чемпион

2015 – ярим финал

2016 – чемпион