“Локомотив” “Қизилқум”га қарши учрашувга тайёр

Эртага “Локомотив” “Қизилқум”га қарши мамлакат кубоги 1/8 финал босқич ўйинлари доирасида баҳс олиб боради.

“Темирйўлчилар” жамоаси мазкур ўйинга тайёргарлик жараёнини якунлади. Бугун “Локомотив” футболчилари ўз қароргоҳида ушбу ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказишди.

Машғулот аввалида дастлаб енгил югуриб олинди. Кейин эса чигалёзди машқлари бажарилди. Сўнгра тўп билан муомала машқларига ўтилди. Якунда эса эртанги ўйинда қўлланиладиган тактика амалий машқлар ёрдамида синаб кўрилди.

Қуйида бироз олдин якунланган машғулотдан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

img_6879

img_6881

img_6817

img_6895

img_6907

img_6922