Болалар футболи: “Локомотив” тарбияланувчилари навбатдаги тур учрашувларини ўтказдилар

Икки йилдан бери Тошкент шаҳар футбол федерацияси қарорига кўра болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар икки хил турнир шаклида ўтказилмоқда. Тошкентда жамоалар кўплиги сабаб мусобақа шаҳар чемпионати ва шаҳар биринчилигига бўлинган.

Шаҳар чемпионатининг навбатдаги  турида «Локомотив-А» ўз уйида РОЗКга қарши майдонга тушди. Олти ёш тоифасида ўтказилган учрашувларда ёшларимиз 2та ўйинда ғалаба қозондилар. Қолган учрашувларда эса РОЗК омадлироқ бўлди.

Шаҳар биринчилигида  эса «Локомотив-Б» сафарда БЎСМ-24га қарши майдонга тушди ва бешта учрашувдан учтасида ғалаба, бир мағлубият ва бир учрашувда дуранг қайд этилди.

 

Қуйида икки жамоамизнинг натижалари қайд этилган:

«Локомотив-А» – РОЗК

2007 й. 3:4

2006 й. Қолдирилди

2005 й. 1:0

2004 й. 2:3

2003 й. 2:1

2002 й. 0:1

2001 й. 0:2

 

БЎСМ-24 – «Локомотив-Б»

2007 й. Қолдирилди

2006 й. Қолдирилди

2005 й. 2:1

2004 й. 1:3

2003 й. 2:0

2002 й. 4:2

2001 й. 2:2