“Локомотив” ёшлари “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши баҳс юритди

Кубок беллашувлари ўтказилиши сабаб Олий Лига жамоалари ёшлар таркиблари ўйинларида қисқа танаффус юзага келди.

Шу танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида кеча “Локомотив” ҳамда “Бунёдкор” жамоалари ёшлар таркиблари ўзаро ўйин ўтказишди. Синов-назорат баҳси мақомида кечган беллашув анчагина муросасиз ва голларга бой тарзда кўриниш олди. Ҳисобнинг аҳамияти бўлмагани сабаб ҳар икки жамоа устозлари ҳам бир қатор кўрикдаги футболчиларни майдонга туширишди. Якунда “қалдирғочлар” ўринбосарлари устун келишди – 5:2. “Локомотив” ўринбосарлари таркибида киритилган голларга Юсуф Қаюмов ҳамда Алишер Шералиев муаллифлик қилишди.

Қуйида ушбу ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

img_6680

img_6699

img_6764

img_6752

img_6768