Ислом Тўхтахўжаев ҳам сафдан чиқди

Биласиз, Олий Лига 11-тур учрашувлари доирасида “Локомотив” “Қўқон-1912” майдонига сафар уюштирди.

Мазкур учрашувга тайёргарлик жараёнида жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиларидан бири  Ислом Тўхтахўжаев тизза бўғимини шикастлаб олди. Шу сабабли маҳоратли футболчи ўша учрашув қайдномасига киритилган бўлса-да, аммо майдонга туша олмади. Тиббий текширув натижаларига кўра Тўхтахўжаевнинг тизза бўғими ички ён бойлами чўзилган ва қисман йиртилган бўлиб чиқди. Бу эса унинг яқин муддат ичига мўлжалланган учрашувларни ўтказиб юборишини билдиради.

Таъкидлаш жоизки, айни дамда Саламат Қутибоев ҳамда Икром Алибоев ҳам жароҳатини даволаш билан банд. Умид қиламизки, ушбу футболчилар тез орада сафга қайтади ва жамоамизнинг муваффақиятларига ўз хиссаларини қўшади.