“Локомотив”нинг 4 нафар футболчиси миллий терма жамоага чақирилди

Хабарингиз бор, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ҳамда 11 октябрь кунлари Тошкентда Жаҳон чемпионати-2018 сўнгги саралаш раунди доирасида навбатдаги учрашувларни ўтказади. Бош жамоамизга бу сафар Эрон ҳамда Хитой терма жамоалари рақиблик қилади.

Терма жамоамиз бугундан Тошкентда мазкур икки учрашувга тайёргарликни бошлади. Самвел Бабаян йиғинга жами 25 нафар футболчини жалб этган. Улар орасида 4 нафари “Локомотив” аъзолари. Булар – Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Сервер Жепаров ва Марат Бикмаев. Ушбу футболчилар бугундан бош жамоамиз ихтиёрига етиб боришди ва эндиликда олдиндаги масъулиятли учрашувларга терма жамоа сафида ҳозирлик олиб боришади.

Таъкидлаб ўтамиз, мундиал сари йўлга чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоси дастлаб 6 октябрь куни Тошкентда Эрон терма жамоасини қабул қилади. Сўнгра 11 октябрда Хитой терма жамоаси билан баҳс юритади.