Кубок доирасидаги “Локомотив” — “Қизилқум” ўйини санаси маълум бўлди

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби – “Локомотив” Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичида Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси қаршилигини енгишга уриниб кўради.

Мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинлари санаси маълум бўлди. Унга кўра, “Локомотив” — “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин 23 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 31 май санасида Навоий шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

img_1040