Марат Бикмаев – “Локомотив”нинг АПРЕЛЬ ойидаги “Энг яхши футболчиси”

“Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра апрель ойининг “Энг яхши футболчиси” деб топилди.

Бикмаев ўтган ой ўзи иштирок этган ўйинларда 9та гол уришга эришди. У Олий лигада 5та, Чемпионлар лигасида 4та гол уришга муваффақ бўлди.

“Локомотив” уйда “Насаф”ни, сафарда эса “Пахтакор”ни бир хил 2:1 ҳисоби билан мағлуб этди. Ва ҳар иккала учрашувда киритилган тўртта голга Бикмаев муаллифлик қилди.

Бикмаев шунингдек, ОЧЛда “Ал Таавон” билан кечган баҳсда хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди. Сўровномада Марат Бикмаевдан ташқари Жалолиддин Машарипов, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев ва Кахи Махарадзе ҳам энг яхши бўлиш учун кураш олиб боришди.

uff_6084