Биласизми? “Локомотив” Олий лигада иккинчи марта 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Олий лиганинг 8-турида “Обод”га қарши баҳс олиб борган “Локомотив” ўйинни 7:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. Шу тариқа “темирйўлчилар” иккинчи бор ушбу ҳисоб билан рақибни мағлуб этишди.

2015 йилги мавсумда ҳам “Локо” 7:0 ҳисобида зафар қучган, фақат ўшанда рақиб Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби бўлганди. ТТЙМИ стадионида кечган ўйинда Ислом Тўхтахўжаев ва Санжар Шоаҳмедов икки бор тўп киритган бўлса, Жасур Ҳасанов билан Марат Бикмаев биттадан гол уришган, шунингдек бир голни меҳмонлар ҳимоячиси Элёр Орипов ўз дарвозасига киритиб қўйганди.

“Обод”га қарши баҳсда эса Мурод Божонов билан Жалолиддин Машарипов иккитадан гол уриб дубл қайд этишди. Шунингдек, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев ҳамда Икром Алибоев ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

img_1477