Ёшлар лигаси: “Локомотив” “Пахтакор” билан дуранг ўйнади

Ёшлар лигаси 24-тур учрашувлари доирасида “Локомотив” ўринбосарлари “Пахтакор” ёшлар таркибига қарши баҳс юритди. Қибрайда кечган ўйин қизиқарли кўриниш олди ва кескин қарама-қаршиликларга бой тарзда ўтди.

Ўйин аввалида ҳар икки жамоа вакиллари ҳам устунликни ўз томонларга оғдиришга уринишди. Биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди дейиш мумкин.

“Пахтакор” вакилларининг ҳужумларини Бобурбек Юлдашев ва унинг шериклари ишончли ўйин кўрсатган ҳолда бартараф этиб туришди. Ўйиннинг 17-дақиқасида Сергей Прохоров рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 30-дақиқада эса “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Ислом Каримовга сариқ карточка кўрсатилди. Лекин ҳар қанча уринишмасин томонларга биринчи бўлимда гол киритиш насиб этмади.

Иккинчи бўлимни эса “шерлар” анча ҳужумкор тарзда бошлашди. Иккинчи бўлим бошида “Пахтакор” футболчилари бир нечта қулай имкониятга эга бўлишди. Лекин дарвозабон Маъмур Икромовнинг ишончли ҳаракати рақибга гол уриш имконини бермади. “Локо” футболчилари эса тезкор қарши ҳужумлар ташкил этишга уринишди.

Шундай ҳужумлардан бирида тўп кутилмаганда Аббос Отахоновнинг оёғига тегиб, “Пахтакор” дарвозасидан ўрин олди. Лекин ушбу голдан 3 дақиқа ўтгач захирадан ўйинга қўшилган Беҳруз Саъдиллаев жамоадошлари узатиб берган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Жамоалар ҳар қанча уринмасин, рақиб дарвозасини ишғол этиш бошқа ҳеч кимга насиб этмади ва учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади.

Ёшлар лигаси. 24-тур. 27 сентябрь
“Пахтакор” (Тошкент)– “Локомотив” (Тошкент) 1:1

Бош ҳакам: Мухторов Жасур.
Ёрдамчилар: Абдураҳмонов Султонмурод, Эркинов Зиёвуддин.
Захира ҳаками: Шукуруллаев Акобирхўжа
Назоратчи: И. Нехочин.

Голлар: Саъдиллаев Беҳруз (70) – Отахонов Аббос (авг. 67)

“Пахтакор”: 1. Ҳамидов Нодир, 4. Йўлдошев Иброҳим, 5. Нишонов Шоҳжаҳон (10. Асқаров Бобиржон – 46), 6. Отахонов Аббос, 8. Каримов Ислом (7. Тўраев Акобир – 57), 15. Хурсанов Равшан, 18. Сидоров Андрей (21. Саъдиллаев Беҳруз – 46), 19. Толипов Темур, 22. Аҳмедов Георгий, 34. Йўлдашев Фаррух.

Захира: 30. Эргашев Ботирали, 23. Абдуваҳалов Юнусбек, 26. Турғунбоев Иброҳим, 36. Абрамов Савелий.

“Локомотив”: 12. Мамур Икромов, 4. Бобурбек Юлдашев (22. Улуғбек Абдуллаев – 77), 9. Дилшодбек Эргашев, 11. Бек Абдуллаев (17. Рустамжон Хазратқулов – 88), 13. Азизбек Омонов (21. Воҳид Юнусов – 85), 20. Алишер Шералиев (18. Рустам Ҳамроев – 60), 27. Бобирбек Тиллабоев (70. Ҳаётбек Раҳимжонов – 67), 41. Сергей Прохоров, 77. Қувондиқ Рўзиев (28. Жаҳонгир Сафаров – 75), 97. Бобурбек Эргашев, 99. Ҳумоюн Аъзамов.

Захира: 96. Рустам Нартажиев.

Огоҳлантиришлар: Ислом Каримов (30), Юсупов Жамшид (48, 77), Толипов Темур (65) – Сергей Прохоров (17), Дилшодбек Эргашев (48)
Четлатиш: Юсупов Жамшид (77)

 

photo_2016-10-03_15-37-17