“Локомотив” навбатдаги учрашувини “Насаф”га қарши ўтказади

Эртадан Олий Лигада 6-тур учрашувларига старт берилади. Куни кеча Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич ўйинлари доирасида Эроннинг “Истиқлол” клуби билан дуранг ўйнаган “Локомотив” миллий чемпионатдаги навбатдаги учрашувини ўз майдонида ўтказади.

“Темирйўлчилар” жамоасига бу сафар Қаршининг “Насаф” жамоаси рақиблик қилади. Мазкур беллашув 15 апрел куни пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Соат 18:00да старт оладиган баҳсни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

 

6-тур. 15 апрел (шанба)

«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент)

ПФЛ вакили: А. Иноятов.