“Локомотив” беш ўйиндан бери ўз майдонида “Олмалиқ”ни мағлуб этмоқда

31 март куни ТТЗдаги “Локомотив” стадионида “Локомотив” – “Олмалиқ” учрашуви бўлиб ўтади. Олий лига 4-тур ўйини 18:00да старт олади.

“Локомотив” майдонида бўлиб ўтган охирги бешта баҳсни ёдга оладиган бўлсак, бунда “темирйўлчилар” фақат ғалаба қозонишган. Хусусан охирги икки йилда “Локо” “Олмалиқ” дарвозасига тўрттадан саккизта гол урган.

Умуман олганда, ўтган беш йилдан бери “Локомотив” мазкур рақибини ўз майдонида фақат мағлуб этган. Тўплар нисбати 16-3. “Олмалиқ” охирги беш ўйинда фақат учта тўп кирита олган. “Локо” эса жами 16 марта гол уришга эришган.

2016 й. “Локомотив” – “Олмалиқ” 4:0
2015 й. “Локомотив” – “Олмалиқ” 4:1
2014 й. “Локомотив” – “Олмалиқ” 3:0
2013 й. “Локомотив” – “Олмалиқ” 1:0
2012 й. “Локомотив” – “Олмалиқ” 4:2

Мана шу бешта учрашувда рақиб дарвозасига энг кўп гол урган футболчи Марат Бикмаев ҳисобланади (3та гол). У ўтган йил “Олмалиқ”қа иккита, ундан олдинги йил эса битта гол урган. Бундан ташқари, Садриддин Абдуллаев ҳисобида иккита, шунингдек ўз вақтида жамоамизда ўйнаб кетган Фарҳод Тожиев ҳисобида ҳам иккита гол бор.

 

Қуйида “Локомотив” таркибида “Олмалиқ” дарвозасига охирги беш ўйинда тўп киритган футболчиларни келтириб ўтамиз.

Марат Бикмаев – 3
Садриддин Абдуллаев – 2
Фарҳод Тожиев – 2
Икром Алибоев – 1
Тимур Кападзе – 1
Олег Зотеев – 1
Сервер Жепаров – 1
Мўйдин Мамазулунов – 1
Жасур Ҳасанов – 1
Виктор Карпенко – 1
Зайниддин Тожиев – 1
Ислом Иномов – 1