“Локо-2007” “Наврўз Кубоги”даги иштирокини якунлади

Championat.asia сайти ташаббуси билан ташкил этилган “Наврўз Кубоги-2017” футбол фестивали бугун ўз якунига етди. Мазкур фестивалда 2006-2007 йилда туғилган футболчилар баҳс олиб боришди.

Бугун Суннат Абдурасулов бошчилигидаги “Локо-2007” футболчилари “Мега Спорт” жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан барча жамоаларга кубок ва медаллар топширилди.

img_0221 img_0291