“Локо-2006” “Наврўз Кубоги”даги иштирокини якунлади

Бугун бўлиб 3-тур ўйинидан сўнг “Локомотив” футбол мактабининг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари “Наврўз Кубоги” футбол фестивалидаги иштирокини якунлади.

Маълумки, ушбу мусобақа “Championat.asia” сайти ташаббуси билан ташкил қилинди. “Локо-2006” бугун фестивалдаги охирги ўйинини “Қўқон-1912” тарбияланувчиларига қарши ўтказиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ютуқ билан ёш футболчиларимиз ҳамда жамоа мураббийи Суннат Рўзиевни табриклаймиз!

Турнир якунида барча жамоаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Бунёдкор” стадионида ташкил қилинган тадбирда ташкилотчилар барча иштирокчиларни кубок ва медаллар билан тақдирлашди. Шунингдек, эсдалик учун суратга тушилди.

img_9000 img_9042 img_9047 img_9136