“Локомотив”нинг “Пахтакор” билан ўйинга тайёргарлиги давом этмоқда (ФОТО)

28 сентябрь куни “Локомотив” олий лигада навбатдаги тур учрашувини ўтказади. “Темирйўлчилар” Тошкент дербисида “Пахтакор” меҳмони бўлишади.

“Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтадиган баҳс 18:30да бошланади. “Локомотив” футболчилари бу ўйинга тайёргарликни жиддий тарзда олиб боришмоқда. Эслатиб ўтамиз, биринчи давра баҳсида “Локо” “Пахтакор”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Навбатдаги ўйинда ҳам жамоамиздан ғалаба кутиб қоламиз.