“Локомотив”нинг 6 нафар аъзоси терма жамоа йиғинига жалб этилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида мундиал–2018 саралаш босқичи доирасида иккита учрашув ўтказади. Дастлаб бош жамоамиз 23 март куни Сурия термасига қарши баҳс олиб борса, сўнгра 28 мартда Қатар термаси билан куч синашилади.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян мазкур учрашувларга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, “Локомотив” жамоасининг 6 нафар аъзоси терма жамоа йиғинида иштирок этишади. Булар: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Марат Бикмаев, Жалолиддин Машарипов ҳамда Саламат Қутибоев.

Ушбу футболчилар “Истиқлол” билан бўлган учрашувдан сўнг тўғри терма жамоа ихтиёрига йўл олишди.

img_8986___ww750