ОЧЛ-2017: “Локомотив” Эронда “Истиқлол”га мағлуб бўлди

Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси 3-тур учрашувларига старт берилди. Кун доирасидан ўрин олган қизиқарли беллашувлардан бирида Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Эроннинг “Истиқлол” жамоаси меҳмони бўлди.

“Озоди” стадионида ўтказилган баҳс форс футболчиларининг фойдасига ҳал бўлди. Ўйинда “Истиқлол” 2 та тўп фарқи билан зафар қучди.

 

“Истиқлол” (Эрон) – “Локомотив” (Ўзбекистон) 2:0

13 март 2017. Теҳрон. “Озоди” стадиони. 20:30 (Тошкент вақти)

Ҳакамлар: Ким Жонг Хёк, Юк Кванг-йол, Ким Юнг-ха (учаласи Ж.Корея), Али Реда (Ливан)

Комиссар: Муҳаммад Сайфиддин бин Абу Бакр (Малайзия)

Назоратчи: Умар Муса Ҳалаф Абу Лум (Иордания)

Голлар: Фаршид Исмоили 37, – 1:0. Али Горбани 83, – 2:0.

“Истиқлол”: 1.Маҳди Раҳмати, 2.Хусро Хайдари, 3.Робсон Жануарио, 6.Омид Иброҳими, 9.Кавеҳ Ризои, 17.Али Горбани (28.Сайид Муҳсин Карими, 90+2), 18.Милад Закипуркинжи, 24.Омид Нур Афкан, 77.Беҳнам Барзай (14.Фаршид Багери, 86), 88.Фаршид Исмоили (74.Мужтаба Хақдўст, 77), 90.Леандро Падовани

Захира: 22.Саид Ҳуссайин Ҳуссайни, 8.Ёқуб Карими, 11.Жобир Ансари, 33.Сайид Мажид Ҳуссайни,

“Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 8.Саламат Қутибоев (29.Қувондиқ Рўзиев, 80), 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев (22.Муродбек Бобожонов, 89), 18.Тимур Кападзе (7.Ньоре Кризо, 66), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 99.Жалолиддин Машарипов

Захира: 12.Маъмур Икромов, 37.Шерзод Файзиев, 42.Муҳаммад Коне.

1395122320250366410270404