Бугун “Best Sport Media” ва “Championat.asia” сайти томонидан 2008-2009 йилда туғилган болалар ўртасидаги “Қалдирғоч-2017” турнирига старт берилди.
Ушбу мусобақада “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам иштирок этмоқда. “Локо-2008″га Станислав Прохоров мураббийлик қилаётган бўлса, “Локо-2009” Ринат Мифтахутдинов қўл остида фестивалда қатнашяпти.
“Локо-2008” бугун биринчи тур учрашувини “Насаф-2″га қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 2009 йилда туғилган футболчилар эса “Мега Спорт”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.