“Локомотив” футболчилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчи қизларини байрам билан табриклади

Хабарингиз бор, кеча “Локомотив” жамоаси Олий лига 2-тур учрашувлари доирасида “Сўғдиёна” билан баҳс юритди ва 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Мазкур ўйин бошланиши арафасида пойтахтимиздаги 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчи қизларига “Локомотив” футбол клуби ҳамда “Сочная Долина” савдо белгиси ҳамкорлигида тайёрланган совғалар топширилди.

Даставвал ҳар икки жамоа футболчилари майдонга меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамрохлигида чиқиб келишди. Сўнгра 23-меҳрибонлик уйида тарбияланаётган қизларга 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан тайёрланган совға-саломлар улашилди.