Андрей Микляев: “Сўғдиёна” биринчи бўлимни жуда яхши ўтказди

Бугун “Локомотив” Олий лига 2-тур учрашувлари доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши баҳс юритиб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйин якунлангач ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

“Сўғдиёна” – анча шаклланган жамоа. Буни жиззахликлар “Бунёдкор”га қарши баҳсда ҳам кўрсатишди. Биз билан ҳам ўйинни ушбу жамоа ёмон бошламади. Биз биринчи бўлимда ўзимиз истагандек кўп хавфли вазиятлар ярата олмадик. Иккинчи таймга келибгина ўзимиз истагандек ўйин намойиш қила бошладик.

Бугун Саламат Қутибоевга майдонга тушиш имконини бермаганимизга сабаб – у Муборакдаги ўйинда кичик жароҳат орттириб олганди. Шу сабабли бугун унга тикланиб олиш учун имкон бердик.

Умуман олганда, бугун ёмон ўйнамадик ва чиройли ғалабага эриша олдик. Бунинг учун йигитлардан миннатдорман, – дейди Микляев.