8 март куни хотин-қизларга “Локомотив” – “Сўғдиёна” учрашувини томоша қилиш бепул бўлади

8 март куни Олий лигада 2-тур учрашувларига старт берилади. Шу куни Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур беллашув “Локомотив”нинг миллий чемпионат доирасидаги янги мавсум ҳисобидан илк уй ўйини бўлгани боис “Темирйўлчилар” жамоаси ушбу учрашувга катта тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Ўйин 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами нишонланадиган санада ўтиши сабабли шу куни стадионимизга ташриф буюрадиган гўзал ҳилқат вакилаларига бир қатор сюрпризлар ҳозирлаб қўйилди.

Барча аёлларга “Локомотив” – “Сўғдиёна” учрашувини томоша қилиш учун стадионга кириш бепул бўлади. Қолаверса, учрашув бошланиши арафасида ва танаффус вақтида элимиз суйган санъаткорлар иштирокида концерт дастури ўтказилади.

Шунингдек, шу куни пойтахтимиздаги меҳрибонлик уйларидан бири тарбияланувчилари ўйинга ташриф буюришади. Улар ўйин бошланиши арафасида ҳар икки жамоа футболчиларига майдонга чиқиб келишда ҳамрохлик қилишади.

8 март куни барча футбол ишқибозларини “Локомотив” стадионида кутамиз! Келинг, “миллионлар ўйини”дан завқланинг, янги “футбол мавсуми ҳавоси”дан нафас олинг!

photo_2017-03-05_14-38-21