“Локомотив” футболчилари терма жамоа сафида машғулотларда иштирок этишмоқда

Олдинроқ хабар берганимиздек, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ҳамда 11 октябрь кунлари Тошкентда Жаҳон чемпионати-2018 сўнгги саралаш раунди доирасида навбатдаги учрашувларни ўтказади. Миллий терма жамоамиз дастлаб Эрон, сўнгра Хитой терма жамоаларига қарши баҳс юритади.

Айни пайтда терма жамоамиз Тошкентда мазкур икки учрашувга тайёргарлик олиб бормоқда. Самвел Бабаян йиғинга жами 25 нафар футболчини жалб этган бўлиб, улардан тўрт нафари “Локомотив” аъзоларидир. Булар – Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Сервер Жепаров ва Марат Бикмаев.

“Локомотив” футболчилари ҳам олдиндаги масъулиятли учрашувларга терма жамоа сафида жиддий ҳозирлик олиб боришмоқда.

Таъкидлаб ўтамиз, мундиал сари йўлга чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоси дастлаб 6 октябрь куни Тошкентда Эрон терма жамоасини қабул қилади. Сўнгра 11 октябрда Хитой терма жамоаси билан баҳс юритади.

IMG_8215