Игнатий Нестеров ОЧЛ 2-тур рамзий жамоасидан жой олди

Хабарингиз бор, ушбу ҳафтада қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли турнири саналадиган Осиё Чемпионлар Лигасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

2-тур доирасида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” БААнинг “Али Аҳли” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Мазкур учрашувда “Темирйўлчилар”нинг ғалабасига жамоанинг тажрибали дарвозабони Игнатий Нестеров ҳам муносиб хисса қўша олди.

Бугун қитъа футбол уюшмаси расмий сайтида 2-тур рамзий жамоаси эълон қилинди. Қувонарли жиҳати шундаки, миллий терма жамоамизнинг кўп йиллик аъзоси саналувчи Нестеров ОЧЛ-2017 2-тур рамзий жамоасидан ўрин олди.

photo_2017-03-02_15-55-21

Умид қиламизки, кейинги турларда ҳам жамоамиз аъзолари тур рамзий жамоасидан ўрин олишда давом этишади!..