“Локомотив” “Машъал” билан ўйинга тайёргарлик кўрмоқда

3 март куни Олий лиганинг янги мавсуми старт олади. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” илк турда “Машъал” жамоаси меҳмони бўлади.

“Темирйўлчилар” мазкур қарама-қаршиликка ҳозирликни давом эттиришмоқда. Бугун кечки пайт “Локо” футболчилари навбатдаги машғулотни ўтказишди.

Машғулот жараёнида асосан бўлажак учрашувда қўлланиладиган тактика устида иш олиб борилди. Машғулот якунида эса иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказилди. Жамоамиз эртага Қашқадарёга йўл олади. Эртанги машғулотни Қарши шаҳрида ташкил этиш режалаштирилган.

img_0058 img_0076 img_0082 img_0086 img_0101 img_0114 img_0134 img_0167 img_0200 img_0276 img_0288 img_0347 img_0416 img_0500 img_9983 img_9997