27 февраль куни “Локомотив” Осиё чемпионлар лигаси 2-тур учрашувини ўтказади. “Темирйўлчилар” шу куни ўз майдонларида БААнинг “Ал Аҳли” клубини қабул қилишади. Ўйин ТТЗдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади ва 16:00да бошланади.
Ўйиндан бир кун аввал, яъни 26 февраль куни ўйинолди расмий тадбирлар ташкил қилинади. Дастлаб 11:00да ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг ташкил қилинади.
12:00дан бошлаб эса матбуот анжумани бошланади. Бунда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи, ундан кейин “Локомотив” бош мураббийи ва бир футболчимиз журналистлар саволларига жавоб беришади. Биз ушбу тадбирга барча турдаги ОАВ ходимларини таклиф қилиб қоламиз.
Соат 16:00да “Ал Аҳли” ўйин бўладиган стадионда машғулот ўтказади. 17:00да эса “Локо” футболчилари шуғулланишади. Осиё чемпионлар лигаси регламентига кўра, иккала жамоа машғулотининг дастлабки 15 дақиқаси журналистлар учун очиқ.