ОЧЛ. “Ал Таавон” – “Локомотив”. Ўйинолди матбуот анжумани 19:00да бошланади

Хабарингиз бор, эртага “Локомотив” Саудия Арабистонида Осиё чемпионлар лигаси 1-тур учрашувини ўтказади. “Темирйўлчилар” Бурайда шаҳрининг “Ал Таавон” клуби меҳмони бўлишади.

Бугун эса ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади ва бу тадбир Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Бунда дастлаб “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев ва футболчиларимиздан бири журналистлар саволларига жавоб қайтаришади.

Ундан олдин эса Тошкент вақти билан 18:00да ҳар иккала клуб вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида ташкилотчилик билан боғлиқ йиғилиш бўлиб ўтади.