“Локомотив” Бурайдада илиқ кутиб олинди

Кеча чартер рейс орқали Тошкентдан Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳрига етиб келган “Локомотив” ПФК вакиллари халқаро аэропортда мезбонлар томонидан илиқ кутиб олинди.

“Локомотив” эртага, 20 февраль куни “Ал Таавон” клубига қарши Осиё чемпионлар лигаси 1-тур учрашувини ўтказади. Бугун эса жамоамиз ўйинолди расмий машғулотини олиб боради.

Эртага бўлиб ўтадиган баҳс маҳаллий вақт билан 18:40 (Тошкент вақти билан 20:40)да старт олади. “Темирйўлчилар”га омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

img_20170219_073803 img_20170219_073811 img_20170219_073837 img_20170219_073842 img_20170219_073851 img_20170219_073856 img_20170219_073901 img_20170219_073918 img_20170219_073923 img_20170219_073928 img_20170219_073934 img_20170219_073939 img_20170219_073947