“Локомотив” 20 нафар футболчи билан Саудия Арабистонига ташриф буюрди

“Локомотив” бу мавсум Осиё чемпионлар лигасидаги дастлабки учрашувни сафарда “Ал Таавон”га қарши баҳс билан бошлайди. Жамоа аъзолари бугун чартер рейс орқали Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳрига етиб келишди ва “Movenpick” меҳмонхонасига жойлашишди.

“Локомотив” манзилга 20 нафар футболчи билан ташриф буюрди. Жамоа эртага, 19 февраль куни ўйинолди расмий машғулотини ўтказади. Шунингдек, эртага ҳар иккала клуб вакиллари ҳамда учрашув расмий иштирокида митинг ва мураббий – футболчилар иштирокида ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Таавон” – “Локомотив” баҳси 20 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:40да бошланади.

“Локомотив”нинг Саудия Арабистонига келган таркиби:

Дарвозабонлар:
1.Игнатий Нестеров
12.Маъмур Икромов

Ҳимоячилар:
4.Бобурбек Йўлдошев
17.Салим Мустафоев
20.Ислом Тўхтахўжаев
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
37.Шерзод Файзиев
42.Муҳаммад Коне

Ярим ҳимоячилар:
5.Кахи Махарадзе
8.Саламат Қутибоев
11.Садриддин Абдуллаев
15.Сардор Мирзаев
18.Тимур Кападзе
29.Қувондиқ Рўзиев
33.Олег Зотеев
77.Диёржон Туропов
99.Жалолиддин Машарипов

Ҳужумчилар:
7.Н’оре Кризо
10.Марат Бикмаев
22.Муродбек Бобожонов