“Локомотив” “Ал Таавон” билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда

20 февраль куни “Локомотив”ни Саудия Арабистонида муҳим баҳс кутиб турибди. Шу куни “темирйўлчилар” Осиё чемпионлар лигаси 1-тур доирасида “Ал Таавон” меҳмони бўлишади.

“Локомотив” айни пайтда Тошкентда мазкур беллашувга ҳозирликни давом эттирмоқда. Жамоа 18 февраль куни Саудия Арабистонига йўл олади. “Локо”нинг бугунги машғулоти ҳам ТТЗдаги асосий стадионида кечди.

Футболчилар жорий мавсумнинг илк расмий баҳсига жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда. Барчанинг мақсади “Ал Таавон” майдонидан ижобий натижа билан қайтишга қаратилган.

img_7361 img_7467 img_7473 img_7492 img_7510 img_7603 img_7624 img_7682 img_7701 img_7721 img_7793 img_7829 img_7858