Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган “Локомотив” эртага иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Хабарингиз бор, биринчи баҳсда жамоамиз Туркманистоннинг “Олтин Аср” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Эртага эса “темирйўлчилар” Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” клуби билан беллашишади.
Жамоа бугун кечки пайт ўйинга тайёргарлик машғулотини ўтказди. Футболчиларимиз навбатдаги учрашувга тайёр. Эртанги беллашув 17:00да (Тошкент вақти билан 19:00) старт олади.


