ОЛИЙ ЛИГА. “Локомотив” сафарда дуранг ўйнади

Олий лиганинг навбатдаги 14-турини сафарда ўтказган “Локомотив” дуранг ўйнади. “Темирйўлчилар” Бекобод шаҳрида “Металлург” меҳмони бўлиб, 3:3 ҳисобини қайд этишди.

Ўйинда тезкор гол киритилди. Учрашувнинг энди 30-сонияси ўтиб бораётган бир пайтда майдон эгалари ҳисобни очишди. Бу вазиятда Зоҳид Абдуллаев гол муаллифи бўлди.

29-дақиқага келиб ҳисоб мезбонлар фойдасига 2:0 кўринишини олди. Бу гал Дилмурод Каримов гол муаллифи бўлди. У жарима тўпидан унумли фойдаланди. 62-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб “Локо” посбони Игнатий Нестеров қизил карточка олгач майдонни тарк этди. Негаки Нестеров жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан ўйнаганди.

Бир киши кам бўлиб қолган меҳмонлар ҳужум қилишда давом этишди ва 82-дақиқада Санжар Шоаҳмедов ўзини кўрсатди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Мурод Тошматов гол муаллифи бўлди. Ўйиндаги тўхталишлар учун бош ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди. Қўшиб берилган дақиқаларнинг иккинчиси ўтиб бораётган бир пайтда Ислом Тўхтахўжаев жарима тўпидан самарали фойдаланиб, жамоадошларига бир очкони тақдим этди.

Олий лига, 14-тур. 25 июнь
МЕТАЛЛУРГ – ЛОКОМОТИВ 3:3

Ҳакамлар: Ш. Қосимов – 8,8, Т. Галеев – 8,5, А. Пўлатов – 8,5, И. Худайдатов (Ташкент) – 8
Назоратчи: Ш. Жумаев.
ПФЛ вакили: А. Иноятов.
Голлар: З. Абдуллаев (1), Д. Каримов (29), М. Тошматов (86) – Т. Абдухолиқов (62), С. Шоаҳмедов (82), И. Тўхтахўжаев (90+2).
Огоҳлантириш: Ж. Эсонқулов (23), Д. Каримқулов (82) – И. Тўхтахўжаев (33).
Четлатиш: И. Нестеров («Локомотив», 63).
Энг яхши ўйинчилар: З. Абдуллаев – Т. Кападзе.

“Металлург” таркиби:
32. Суҳроб Султонов
4. Ҳикмат Ҳошимов
6. Дилмурод Каримов
7. Дониёр Одилов (19. Эргаш Исмоилов, 74)
13. Жавоҳир Эсонқулов (10. Жасур Ҳакимов, 80)
14. Даврон Каримқулов
15. Зоҳид Абдуллаев
17. Мирғиёс Сулаймонов
22. Мурод Тошматов
40. Исломбек Қобилов
70. Жаҳонгир Абдумўминов (9. Фарҳод Намозов, 33)

“Локомотив” таркиби:
1. Игнатий Нестеров
5. Кахи Махарадзе
10. Марат Бикмаев (8. Сервер Жепаров, 58; 29. Қувондиқ Рўзиев, 78)
11. Темурхўжа Абдухолиқов
15. Сардор Мирзаев
18. Тимур Кападзе
20. Ислом Тўхтахўжаев
22. Санжар Шоаҳмедов
33. Олег Зотеев
37. Шерзод Файзиев (12. Маъмур Икромов, 66)
44. Сергей Прохоров