“Локомотив” вакиллари URadio меҳмони бўлишди

Тошкент, 24 июнь – Бугун “Локомотив” ПФК вакиллари – бош мураббий Андрей Микляев, жамоа сардори Тимур Кападзе ҳамда етакчилардан бири Кахи Махарадзе URadio онлайн радио эшиттириш меҳмони бўлишди.

Радио бошловчи Нозимжон Далибоев билан бўлган суҳбат чоғида клубимиз вакиллари бир қатор саволларга жавоб бериб ўтишди. Хусусан бош мураббий Андрей Микляев бу мавсум “Локомотив” олдига юқори мақсадлар қўйилганини тилга олиб, жамоа ўзи иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб чиқиш ниятида эканлигини айтиб ўтди.

Тимур Кападзе эса жамоа сардори бўлиш нақадар масъулиятли вазифа эканлигини таъкидлаб, болалар футболи борасида ҳам ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, Кападзе фаолиятини якунлагач, мураббийлик соҳасида ишлаш нияти борлигини айтди.

Жамоамиз легионери Кахи Махарадзе эса Грузия ва Ўзбекистон футболи орасидаги фарқларга тўхталди. Махарадзе шунингдек, “Локомотив”да тўп сураётганидан мамнун эканлигини билдирди. Радио эшиттириш якунига етгач, мураббий ва футболчиларимиз URadio ходимлари билан эсдалик суратга тушишди.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” ПФК вакиллари билан бўлган мулоқотни uradio.uz сайтида тинглашингиз мумкин.