Расман: Жалолиддин Машарипов 2017 йилги мавсумни “Локомотив”да ўтказади

Ўз олдига келаётган мавсумда ҳам улкан мақсадлар қўяётган Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз сафини маҳоратли ижрочилар билан тўлдиришда давом этади.

Ўтган йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатининг энг ёрқин ўйин намойиш этган футболчиларидан бири Жалолиддин Машарипов эндиги фаолиятини “темирйўлчилар” сафида давом эттиради. Маҳоратли ярим ҳимоячи “Пахтакор” жамоасидан мавсум сўнггига қадар ижарага олинди. У “Локомотив” таркибида 99-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, Жалолиддин Машарипов ҳам эртадан Туркияга йўл олади ва у ерда “Локомотив”нинг ўқув-машғулот йиғинига бориб қўшилади.