Тайёрлов гуруҳлари. “Локо-2000/2001″ “НБУ-Осиё”ни мағлуб этди

Олий ва биринчи лига тарбияланувчилари ўртасидаги тайёрлов гуруҳлари мусобақасида “Локо-2000/2001″ футболчилари “НБУ-Осиё” вакилларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Алишер Бозоров шогирдлари “Локомотив” стадионида кечган баҳсда рақибдан ҳар томонлама устунлик қилишди. Ўйинда Қўчқоров Мирзо иккита тўп киритган бўлса, яна бир гол Владислав Фомин номига ёзилди.

“Локомотив” тарбичланувчилари навбатдаги баҳсини сафарда “Олмалиқ”қа қарши ўтказишади. Бу ўйин 20 июнь куни бўлиб ўтади.