ОЛИЙ ЛИГА. “Локомотив”нинг пешқадамлиги давом этади

Олий лиганинг 12-турида “Насаф” меҳмони бўлган “Локомотив” ўз ҳисобига муҳим уч очкони ёзиб қўйди. “Темирйўлчилар” Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган иккита гол эвазига Қаршидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди.

Ўйинда тезкор гол киритилди. 3-дақиқадаёқ Темурхўжа ҳисобни очди. Бииринчи тайм охирларида эса унинг ўзи ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди. Меҳмонлар сафида иккинчи бўлимда Эркин Бойдуллаев гол муаллифи бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Локомотив” ўз ҳисобидаги очколар сонини 34тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. “Локомотив” кечаги ғалабадан сўнг энг яқин таъқибчиси “Бунёдкор”дан тўрт очкога ўзиб кетди. Негаки “Бунёдкор” сафарда “Металлург” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учинчи ўринда келаётган “Насаф” “Локо”дан ўн очкога ортда қоляпти. Бундан ташқари, “Локомотив” олий лигада энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. “Темирйўлчилар” ҳозиргача 31та гол уриб, 8та ўтказиб юборишган. Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич шогирдлари навбатдаги турни “Қизилқум”га қарши ўтказишади. Мазкур учрашув 21 июнь куни бўлиб ўтади.