“Локомотив” Анталияда. Биринчи кун (+ФОТО)

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш мақсадида “Локомотив” футболчилари бугун кечки пайт Анталияга етиб келишди. Жамоа аъзолари Белекдаги “Sueno Hotels Deluxe” меҳмонхонасига жойлашишди.

Бу ерда ҳаво ҳарорати яхши, иқлим мўътадил. Бир сўз билан айтганда, айни футбол ўйнайдиган ҳаво. Биз жойлашган меҳмонхонада шунингдек, Россия премьер-лигаси вакили “Крилья Советов” ҳам истиқомат қилмоқда. Улар 7 февралга қадар шу ерда бўлишар экан. “Локомотив” эса 13 февралгача Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради.

Икки ҳафта оралиғида “темирйўлчилар” тўртта назорат беллашувида иштирок этишади. Бугун биринчи кунги машғулот жамоа аъзолари узоқ йўл босиб толиқиб келишгани боис кўп давом этмади. Ярим соатлик машғулотда мураббийлар эътиборни кўпроқ тикланиш жараёнига ҳамда чигалёзди машқларга қаратишди. Эртадан бошлаб машғулотлар икки маҳалдан ўтказилади.

Машғулот майдонлари шундоқ меҳмонхонанинг ёнгинасида жойлашган бўлиб, у ерда барча шароитлар етарли. Биласиз, “Локомотив”ни бу мавсум ҳам ниҳоятда жиддий ўйинлар кутмоқда. Жамоамиз мавсумни 20 февраль куни Осиё чемпионлар лигасидаги баҳс билан бошлайди. Шу куни Саудия Арабистонида “Ал Таавон” меҳмони бўламиз. Шундай экан, барчанинг эътибори жорий мавсумни ҳам ижобий тарзда ўтказишга қаратилган.

“Локомотив”нинг Анталия йиғинида иштирок этадиган таркиби:

ДАРВОЗАБОНЛАР
Игнатий Нестеров
Маъмур Икромов

ҲИМОЯЧИЛАР
Ислом Тўхтахўжаев
Салим Мустафоев
Олег Зотеев
Фаррух Иброҳимов
Шерзод Файзиев
Бобур Йўлдошев
Муҳаммад Коне
Шуҳрат Муҳаммадиев

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Садриддин Абдуллаев
Икром Алибоев
Сардор Мирзаев
Тимур Кападзе
Қувондиқ Рўзиев
Кахи Махарадзе
Диёр Туропов
Саламат Қутибоев

ҲУЖУМЧИЛАР
Марат Бикмаев
Тимур Усмонов
Азизбек Амонов
Ньоре Кризо
Мурод Бобожонов

img_6599 img_6606 img_6611 img_6614 img_6616 img_6630 img_6633 img_6637 img_6640 img_6650 img_6655 img_6680 img_6693 img_6696 img_6707 img_6710 img_6711 img_6732