Александр Попов “Локомотив” футболчиларига “Ўйин қоидалари” бўйича маъруза қилди

Бугун собиқ ҳакам, эндиликда ҳакамлар назоратчиси ва йўриқчиси бўлиб ишлаётган Александр Попов “Локомотив” футболчиларига ўйин қоидаларида юз берган ўзгаришлар бўйича маъруза қилди.

Бир кунлик семинар “Локомотив” футбол клубининг базасида ташкил этилди. Бунда Александр Владимирович ФИФА томонидан тадбиқ этилаётган ўзгаришларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтди.

Маъруза давомида жамоамиз футболчилари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар билан мутахассисга мурожаат қилишди.