“Локомотив” футболчилари бугундан машғулотларга киришди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” янги мавсум тайёргарликлари доирасида илк хориж йиғинини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказди ва 22 январь санасида Тошкентга қайтиб келди.

Мана 4 кунлик қисқа таътилдан сўнг “темирйўлчилар” яна жамоа қароргоҳида йиғилди ва бугундан яна машғулотларга киришилди. Бугунги машғулотда терма жамоа билан биргаликда БАА йиғинида қатнашган футболчиларимиздан бошқа барча иштирок этди. “Локо”га янги келиб қўшилган истеъдодли ҳужумчи Мурод Бобожонов ҳам машғулот жараёнида астойдил меҳнат қилди.

Машғулот аввалида футболчилар Мирко Йеличич бошчилигида енгил югуриб олгач, чигалёзди машқлари бажаришди. Сўнг тўп билан муомала машғулотларига ўтилди. Куннинг иккинчи қисмида эса машғулотлар тренажёр залида давом эттирилди.

img_5734

img_5777

img_5857

img_5887

img_5894

img_5936

img_5897

img_5965

img_5967

img_5978

img_5992

img_6000

img_6001

img_6002

img_6008