Олий Лига: “Локомотив” – энг кўп гол уриб, энг кам тўп ўтказган жамоа

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби Олий Лига 2017 йилги мавсуми илк даврасидаги сўнгги учрашувини 3-турнинг қолдирилган баҳси доирасида “Металлург”га қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.