Хабарингиз бор, “Локомотив” шу кунларда янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бормоқда. Жамоа кеча ўзининг дастлабки учрашувини ўтказиб, Туркманистон клуби “Олтин Аср”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бугун жамоа аъзолари икки маҳал машғулот ўтказишди. Бугунги машғулотлар кўпроқ тикланиш жараёнига бағишланди. Футболчиларимиз эрталаб тренажёр залида шуғулланган бўлишса, тушдан кейин майдонда машғулот ўтказишди.


