“Локомотив” мана олти кундирки Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоа кеча биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб, Туркманистоннинг “Олтин Аср” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бугун эрталабки машғулот тренажёр залида ташкил этилди. Футболчилар жисмоний машқлар устида ишлашди. Кечки машғулот эса футбол майдонида бўлиб ўтади.


