• Таниқли журналист Ҳасанали ота “Локомотив” футболчилари билан учрашди

    Таниқли журналист Ҳасанали ота “Локомотив” футболчилари билан учрашди

    Ўзларини ниҳоятда камтар олиб мен кўпроқ мухлисман дейдиган таниқли футбол журналисти Ҳасанали ота куни кеча “Локомотив” футболчилари учрашди. Ҳасанали отани аксарият ишқибозлар жуда яхши танишади. У кишининг таҳлилий мақолаларини кўпчилик ўқиган, бироқ айримлар тушунмаслигини очиқчасига баён қилишади. Ҳасанали ота “Локомотив” футбол клубига бефарқ эмас, у киши “темирйўлчилар”нинг уй учрашувларини қолдирмай мунтазам кузатиб боради. Шунингдек, жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг ишини […]

  • “Локомотив” – “Динамо” 2:1 (ФОТОСУРАТЛАР)

    “Локомотив” – “Динамо” 2:1 (ФОТОСУРАТЛАР)

    “Локомотив” олий лиганинг навбатдаги турида “Динамо”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Қуйида ўйиндан суратларни томоша қилишингиз мумкин.

  • “Локомотив” “Динамо”ни мағлуб этди ва “Пахтакор” билан орадаги фарқни иккитага қисқартирди

    “Локомотив” “Динамо”ни мағлуб этди ва “Пахтакор” билан орадаги фарқни иккитага қисқартирди

    Олий лиганинг навбатдаги турини ўз майдонида ўтказган “Локомотив” Самарқанднинг “Динамо” жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Бир кун аввал “Пахтакор” сафарда “Шўртан” билан ўйнаб очко йўқотгани учунми, негадир “Локо” футболчилари бемалол ҳаракат қилишди. Аммо гол ҳа деганда бўлавермади. Натижада биринчи тайм тугамай туриб Вадим Абрамов дастлабки ўзгаришни амалга оширди. Ўйини унчалик қовушмаётган Дилшод Раҳматуллаев майдонни […]

  • “Локомотив” ёшлари “Динамо”га мағлуб бўлди

    “Локомотив” ёшлари “Динамо”га мағлуб бўлди

    Бугун ёшлар лигасининг 20-туридан ўрин олган баҳсда “Локомотив” ўринбосарлари “Динамо”га қарши майдонга тушишди. Мазкур беллашувда футболчиларимиз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Ўйин охирларигача 0:0 ҳисоби сақланиб турди, бироқ 90-дақиқада “темирйўлчилар” гол ўтказиб юборишди. Ёшлар лигаси, 20-тур. ЛОКОМОТИВ – ДИНАМО 0:1 “Локомотив” таркиби: Рустам Нотожиев Лазарь Адамов Сергей Прохоров Бобир Тиллабоев Жаҳонгир Сафаров Бобур Эргашев Евгений Танаев Фаррух Иброҳимов Иван Нагаев Ғолибек […]

  • Асосий таркиб ТТЙМИда, ўринбосарлар ТТЗда ўйнайди

    Асосий таркиб ТТЙМИда, ўринбосарлар ТТЗда ўйнайди

    26 август куни “Локомотив” олий лигада навбатдаги тур учрашувини ўтказади. “Темирйўлчилар” бу сафар Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши баҳс олиб боришади. Эртага ҳар иккала жамоа ўринбосарлари ўзаро куч синашишади. Эртанги ўйин ТТЗдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади ва 16:30да бошланади. 26 август кунги беллашув эса ТТЙМИ стадионида ўтказилади. Мазкур учрашув 19:00да старт олади. Баҳсни Шерзод Қосимов бошқариб боради. Олий лига. 20-тур. 26 […]

  • “Локомотив-2004″ – хотира турнирида учинчи ўрин соҳиби!

    “Локомотив-2004″ – хотира турнирида учинчи ўрин соҳиби!

    20-24 август кунлари Тошкентда таниқли футболчи, ўз вақтида миллий терма жамоамизга мураббийлик қилган Баҳодир Ибрагимов хотирасига бағишлаб турнир ўтказилди. Бунда “Локомотив” футбол мактабининг 2004/2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ҳам иштирок этиб, ёш “темирйўлчилар” якунда учинчи ўринни қўлга киритишди. Айтиш мумкинки, Отабек Мансуров ва Дилшод Атамуҳамедов бошқарувидаги “Локо-2004/2005″ турнир давомида энг чиройли ўйин кўрсатган жамоа бўлди. Буни “Локомотив” иштирокидаги ўйинларни четдан кузатган […]

  • “Локомотив” биринчи бор сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб этди

    “Локомотив” биринчи бор сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб этди

    Олий лиганинг 19-турида мухлислар Тошкент дербисига гувоҳ бўлишди. Олий лигада чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” сафарда “Бунёдкор” меҳмони бўлди. Бунгача “Локомотив” неча марта сафарда “Бунёдкор” билан куч синашган бўлса, ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган эди. Бугун эса мана шу анъана йўққа чиқиб, “темирйўлчилар” илк бор уч очко соҳиби бўлишди. Ва ушбу натижа Вадим Абрамов бош мураббийлигида қўлга киритилди. Ўйинни “қизил рицарлар” […]

  • “Локомотив” ёшлари “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади (ФОТО)

    “Локомотив” ёшлари “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади (ФОТО)

    Ёшлар лигасининг навбатдаги турида “Локомотив” сафарда “Бунёдкор” меҳмони бўлди. Қизиқарли кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Айтиш мумкинки, бу ўйин “Локомотив” ёшларининг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бири бўлди. Майдонга тушган барча футболчиларимиз бирдек жон койитиб ҳаракат қилишди. Учрашувнинг 37-дақиқасида ҳисоб очилди. Бу вазиятда Самир Бекрич ўзини кўрсатди. Иккинчи тайм бошларида эса ёш “темирйўлчилар” пенальти тепиш имконига эга бўлишди ва […]

  • Ярим финалнинг жавоб ўйини 15 сентябрда бўлади

    Ярим финалнинг жавоб ўйини 15 сентябрда бўлади

    Ўзбекистон Кубогининг ярим финалидан ўрин олган “Локомотив” ва “Насаф” ўртасидаги жавоб баҳси 15 сентябрь куни ўтказилади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди. Биринчи учрашувда “Насаф” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Насиб қилса, жавоб беллашувида “Локомотив” 3:0 ҳисобида зафар қучиб финалга йўл олади.

  • Икки футболчимиз олимпия терма жамоасига таклиф этилди

    Икки футболчимиз олимпия терма жамоасига таклиф этилди

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 28 август – 9 сентябрь оралиғида Словакиядаги халқаро мусобақада иштирок этади. Бош мураббий Виктор Жалилов ушбу турнирга борадиган таркибни эълон қилди. Футболчилар орасида “Локомотив”дан икки нафар ўйинчи бор. Булар – ҳимоячи Бобур Йўлдошев ҳамда ярим ҳимоячи Икром Алибоев. Олимпия терма жамоамиз 27 августда Тошкентда йиғилади ва эртаси куни Словакияга учиб кетади. Турнир давомида олимпиячиларимиз Словакия, Саудия […]